Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни «Российские железные дороги» компанияси («РЖД» ОАЖ) бош директори — бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш механизмларини йўлга қўйиш ва йўловчи поездларининг қатновини қайта тиклаш, «Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
РЖД матбуот хизмати Тошкентда Олег Белозёров ҳамда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Россия ҳудудида темир йўл инфратузилмалари объектлари қурилишига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилишни кўзда тутган меморандумни имзолаганини хабар қилди.