Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент соврини таъсис этилмоқда
19.05.2021 19:44,  
298

Президент хорижий тилларини ўрганишни оммалаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қарорни имзолади. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

Ҳужжатга кўра:

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилмоқда;

- 2021/2022 ўқув йилидан туман ва шаҳарларда 207 та чет тилларини ўқитишга ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилмоқда;

- таълимнинг барча босқичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага ўқишга кирувчилар ҳамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиш талаби ўрнатилмоқда;

- таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;

- 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади;

- хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришганларни рағбатлантириш мақсадида мактаблар орасида ўтказиладиган президент соврини таъсис этилмоқда (туман босқичида 100 млнгача, вилоятлар босқичида 250 млнгача, республика босқичида 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан