Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пулли имтиҳонлар ва сертификатлар: бўлажак абитуриентларни яна нималар кутмоқда?
24.02.2019 13:28,  
12

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб саволларнинг 30 ва ундан кўп фоизига тўғри жавоб берган абитуриентларга тест натижаларига қараб сертификат бериш таклиф этилмоқда.

Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси бўйича Давлат тест маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

ДТМ бошқармаси раҳбари Севара Зуфархўжаеванинг хабар беришича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонлари натижаларига қараб сертификатлар бериш режалаштирилмоқда. Саволларнинг 30 ва ундан кўп фоизига тўғри жавоб берган абитуриентларга тест натижаларига қараб давлат намунасидаги сертификат берилади. Бу натижа билан абитуриент агар биринчи йили ўқишга киролмаса кейинги йилларда танловда иштирок этиши мумкин. Ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил қилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўловни амалга ошириш тартиби таклиф этилмоқда. Бу янгиликни шу йилдан бошлаб амалга ошириш таклиф этилган. Аммо, юқорида айтилган сертификатни қўлга киритган абитуриентлар  тест синовларида бепул иштирок этишлари мумкин.

Абитуриентлар кириш имтиҳонларига ҳужжатларини ўз ҳудудидаги Давлат хизматлари маркази орқали топшириши мумкин бўлади. Бу янгилик Тошкентда ўқимоқчи бўлган вилоятларда истиқомат қилувчи абитуриентларга ўз яшаш жойларида ҳужжат топшириш имконини беради.

Шу билан бирга, она тили бўйича имтиҳонни ёзма равишда ўтказиш таклиф этилди. Пресс-конференция спикерларининг фикрича, бу бўлажак талабаларнинг саводини оширишга имкон беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан