Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қарши-Санкт-Петербург» йўналишидаги парвознинг қолдирилганига нима сабаб бўлди?
27.07.2021 14:59,  
300

“Azur Air” авиакомпаниясининг ZF-5044-сонли Боинг-739 самолётида Қарши-Санкт-Петербург йўналишидаги 27.07.2021 йил соат 5.00 да бажарилиши керак бўлган чартер қатновнинг қолдирилгани “Қарши” аэропортидан учиб кетиши керак бўлган йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

"Uzbekistan Airports " АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, хаво кемаси экипажи командири самолёт юки оғирлиги боис, ушбу қатнов бажарилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Йўловчиларга “Қарши” аэропортининг масъул ходимлари ҳамда “Azur Air” авиакомпанияси самолёти экипажи томонидан ушбу қарорга сабаб бўлган холатлар хақида маълумот берилди.

Хозирда аэропорт ходимлари томонидан ушбу 214 йўловчига керакли ёрдам, жумладан нонушта тарқатилиб, уларни мехмонхоналарга жойлаштирилмоқда ва иссиқ овқат билан таьминлаш каби масалалар тезкорлик билан хал қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан