Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё вилоятининг етти тумани ва бир шаҳри электр таъминотидан тўлиқ узилиб қолмоқда
8.01.2021 20:52,  
594

   "Толлимаржон" ИЕСда 8 январ куни юз берган авария оқибатида Қашқадарё вилоятининг етти тумани ва бир шаҳри электр таъминотидан тўлиқ узилиб қолди. Бу ҳақида Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хабар бермоқда. Таъкидланишича, ИЕСдаги ҳар бирининг қуввати 450 мегаватт бўлган иккита энергоблок ишлашдан тўхтаган. Энергетика вазирлигининг аниқлик киритишича , 8 январ куни соат 10:27 да ва 10:31 да «Толлимаржон» ИЕСнинг 2 ва 3-буғ-газ қурилмалари «энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида» тўхтаган. «Оқибатда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 мегаватт қувватда чеклов киритилмоқда. Вазир Алишер Султонов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур стансияга учиб кетди. Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида. Қашқадарё электр тармоқлари корхонасининг қўшимча қилишича, авария оқибатида вилоятнинг Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Гʻузор, Нишон туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида электр таъминоти тўлиқ узилган.   "Газета.уз"нинг ёзишича, «Толлимаржон» ИЕСда 2016 ва 2017 йилларда иккита буғ-газ қурилмаси ишга туширилган. Қурилиш Жанубий Кореянинг Даевоо ва Ҳюндаи компаниялари томонидан амалга оширилган. Стансиянинг 2004 йилда ишга тушган 800 мегаватт қувватга эга биринчи энергоблоки эса ишлашда давом этмоқда (стансия қурилиши СССР даврида бошланган). 5 январ куни ҳам «Толлимаржон» ИЕСнинг иккита буғ-газ қурилмаси ишламай қолиши оқибатида Қашқадарёнинг айрим ҳудудлари қисман, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб туманлари эса тўлиқ электр таъминотидан узилган, бир неча туманда сув таъминоти ҳам тўхтаб қолган эди.  Шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа иссиқлик электр стансияларида ҳам қисман ўчиш ҳолатлари юз бергани маълум қилинган эди. 7 январ куни эса Энергетика вазирлиги Ўзбекистон ИЕСлари ва мамлакат энергетика тизимининг ишлаш тартиби тўлиқ тикланганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан