Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди
19.05.2021 16:45,  
482

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди. Бу ҳақдаги хабарни вилоят прокуратураси ахборот хизмати тасдиқлади. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 18 май куни тахминан соат 07:30 да содир бўлган.

Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг мактаб ўқувчиси эканини тасдиқлаган Нишон туман халқ таълими бўлими бошлиғи Жаҳонгир Холмуродов марҳуманинг тумандаги 23-мактабда таҳсил олиб келганини маълум қилди.

«Воқеа эрталаб соат 07:00—07:30 атрофида содир бўлган. Кутилмаган ҳолат нафақат бизни, мактаб раҳбариятини ҳам таажжубга солди», — дейди Жаҳонгир Холмуродов.

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши очилган ёки очилмагани номаълум.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан