Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда эркак ўз онасини болта билан ўлдирди
19.07.2021 09:39,  
395

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Юқори Оброн» маҳалласида яшовчи Э.Ш ўз онасининг қотилига айланди.

«Nasafnews»га маълум бўлишича, Косон тумани «Юқори Оброн» маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган эркак Э.Ш. 10 июль куни 1947 йилда туғилган кекса онаси М.Б.ни болта билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда эркакнинг онаси вафот этган.

Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотида айтилишича, эркак 2003 йилдан буён “Шизофрения” касаллиги билан ҳисобда турган.

Марҳума М.Б. фарзанди Э.Ш.ни бир неча бор даволатгани, жумладан, 2021 йил 6 июнь куни уни вилоят Асаб-руҳий касалликлар диспансерида даволатиб, уйига олиб келган.

Аммо унинг хатти-ҳаракатларини бириктирилган оилавий поликлиника патронаж гуруҳи масъуллари томонидан доимий назорат тартибида ўрганилмаган.

Ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан Э.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан