Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда ўйинчоқдан қочган Damas ағдарилди. Уни турғазишга кўмаклашган икки кишини эса «КамАЗ» босиб кетди
23.02.2021 08:39,  
877

Қашқадарёда «КамАЗ» юк машинаси йўлда ағдарилган машинани турғизишда ёрдам берган икки кишини уриб кетди, дея хабар қилмоқда «Замон» информацион дастури.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 17 февраль куни соат 06:20 ларда Чироқчи тумани «Чорвадор» ҚФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ» юк автомобили ҳайдовчиси ағдарилган машинани йўлга олиб чиқилаётганда машинани урмай деб, рулни чапга буради. Оқибатда юк машинаси икки кишини уриб кетади.

«Қаршидан Самарқандга кетаётган эдим. Қоронғида йўлда ўйинчоққа ўхшаш нимадир ётган экан. Уни айланиб ўтаётганимда автомобилим ағдарилди», — деди Damas ҳайдовчиси.

Машина ағдарилгач, у ердан ўтиб кетаётган ўткинчи машина ҳайдовчилари Damas’даги инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тўхтаб, ёрдам бермоқчи бўлади.

«Улар бизни чиқариб олишди. Кейин биргалашиб Damas’ни ўнгладик. Шу пайтда ‘КамАЗ’ келаётган экан. Ишора беришимизга қарамай юк машинаси жуда тез келиб, бизга ёрдам берган икки одамни уриб кетди», — деди Damas ҳайдовчиси.

Юк машинаси уриб кетган бир киши воқеа жойида, иккинчиси кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.

ЙТҲ сабаби ўрганилганда, ўша куни «КамАЗ» меъёридан ортиқ юк ортгани, бунинг натижасида ҳайдовчи машинани тўхтатолмагани аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан