Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда «Қизил китоб»га киритилган 700 га яқин тошбақани олиб кетаётган браконьерлар ушланди
24.05.2021 08:12,  
475

21 май куни Қашқадарё вилоят Чироқчи тумани «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилган автомашинада тошбақалар табиий муҳитдан ноқонуний йиғиб-терилиб, олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматига таяниб «Халқ сўзи Online» хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу тур «Қизил китоб»га киритилган бўлиб, Ўрта Осиё чўл тошбақаси ҳисобланади. Ноёб эндемик тур ҳисобланган ушбу тошбақалар мамлакатнинг барча адирликларида учрайди. Мустаҳкамлашган қумлар, сертупроқ чўлларда яшаб, тоғда денгиз сатҳидан 1300 метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари (шудгор, полиз ва далалар)да ҳам учрайди.

Браконьерлар томонидан вилоятдан  ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилаётган тошбақалар бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий кўриб чиқиш мақсадида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тошбақалар вилоят Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигига жўнатилган.

Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўрта Осиё тошбақаси гўштидан кўп миқдорда консервалар тайёрлашда фойдаланилган. Тошбақаларнинг антропоген омиллар таъсирида яшаш жойлари ўзгариши ва йўқ қилиниши оқибатида ушбу тур камайиб кетмоқда. Манбаларда келтирилишича, сўнгги 60 йил мобайнида хўжалик фаолияти юритилиши натижасида тошбақанинг яшаш жойлари 1,5 миллион гектарга қисқариб кетган. Бугунги кунга келиб мазкур турнинг табиий популяциясини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон «Қизил китоби»нинг янги нашрига киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан