Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қалин қор ёғганлиги туфайли «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди
13.12.2021 15:20,  
180

ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 13 декабрь куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Қайд этилишича, бунга М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги асос қилиб кўрсатилмоқда.

“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда “Тахтақорча" довонини қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади”, - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан