Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатортолда ЙПХ ва ППХ ходимлари билан жанжаллашган шахсларнинг 3 таси қўлга олинди, яна бири қидирувга берилди
9.01.2021 12:07,  
367

Тошкент шаҳри Қатортол кўчасида калтак еган ППХ ходими фуқарога қарши ўқотар қурол ишлатмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙПХ ва ППХ ходимларига ҳужум қилган шахсларнинг 3 нафари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 31 декабрь куни соат тахминан тонгги 04:00 ларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида пост-патруль ва йўл-патруль хизмати ходимлари Чилонзор тумани Муқимий кўчасида хизмат автомашинасида ҳаракатланаётган вақтида давлат рақами 01 М 624 КА бўлган Matiz русумли автоуловнинг ташқи чироқларини ёқмасдан келаётганини кўриб, уларни овоз кучайтиргич воситаси орқали огоҳлантиради.

«Шеригим, ЙПХ ходими уларни тўхтатди. Шеригим автомобилдан тушган вақтида улар ЙПХ ходимини кўриб туриб қарама-қарши йўналишда ҳаракатини давом эттирди», – дейди пост-патруль хизмат ходими.

«Авиакасса олдигача қарама-қарши йўналишда ҳаракатландик. Ҳаракат вақтида ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани сабаб машина бетон тўсиқ устига чиқиб қолди. Шундан кейин Ҳожиакбар машинадан тушиб, ДАН ходими билан уришиб кетди», – дейди айбланувчилардан бири.

Matiz автомашинаси ичида бўлган 4 нафар йигитдан 2 нафари ППХ ходимига ташланиб, унинг бош қисмига уриб, сўнгра ўткир тиғли қурол, яъни пичоқ билан ҳужум қилган.

«Бизда 55-буюриғимиз бор. Унга кўра, қуролли ҳужум бўлганда уни қайтариш мақсадида қурол ишлатиш ҳуқуқига эгамиз. Тартиббузарлар ёшлиги сабаб қурол ишлатмадик, оғзаки огоҳлантирдик», – дейди ППХ ходими.

Ҳодисада иштирок этган ЙПХ ходимининг таъкидлашича, у фуқароларни ёшлиги ва қўшимча куч етиб келгани боис шеригини отиш ниятидан қайтарган.

Қўшимча қилинишича, транспорт воситаси текширилганда бурунга сепадиган кучли психотроп моддалар аниқланган.

Қўшимча кучлар келгани сабаб безорилар номаълум тарафга қараб қочган. Ходимлардан бири жанжалдан сўнг оёғида кучли оғриқ сезгани сабабли тез тиббий ёрдам шифокорларига мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур шахсларнинг икки нафари муқаддам судланганлиги аниқланди. Улардан бири ўғрилик жиноятини содир этгани учун судланиб, тузалиш йўлига киришига имконият берилган эди. Унга кечаси уйдан чиқиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган бўлса-да, чекловни бузиб, ярим тунда кўча кезиши оқибатида янги жиноятга қўл урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (жамоат тартибини сақлаётган ходимга нисбатан қаршилик кўрсатиб безорилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, бу моддада кўрсатилган ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Шу ўринда Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан жанжални бошлаган Абдуҳакимов Ҳожиакбар Талатжон ўғлини қўлга олишда ёрдам сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан