Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қибрайдаги ариқдан қон оқмоқда(ми?)" сарлавҳали хабарга расмий баёнот берилди
7.03.2021 13:15,  
594

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси "Қибрайдаги ариқдан қон оқмоқда(ми?)" сарлавҳали хабар юзасидан расмий баёнот берди.

Жумладан, баёнотда шундай дейилади: “Обод Савдо Бизнес” МЧЖ га қарашли кушхона фаолиятидан ҳосил бўлган оқова сувларни зах ариққа оқизилгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан 2021 йил 26 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси тамонидан огоҳлантириш хати берилган. 
Бу билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19 – моддаси, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18, 19, 99-моддалари талаблари бузилиб,  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди.
Таъкидлаш зарурки, мазкур Ихтисослашган сўйиш корхонаси бинолари 2014 йилда “Обод Савдо Бизнес” МЧЖ тасарруфига ўтган ва Қибрай тумани ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган. Ихтисослашган сўйиш корхонаси қурилиб 2018 йил ишга туширилган, лекин ҳужжатлар сўралганда, айнан Ихтисослашган сўйиш корхонаси учун тегишли ташкилотлар хулосалари тақдим қилинмади.
Оқова сув ва қушхона ҳудудидан чиқаётган оқова сув учун қилинган ўралар гидроизоляцияланган (бетондан ясалган), лекин оқова йиғилмасдан дала ва зах ариқга оқизилган.
Оқова сувни ўрадан тортиб олиниши, чиқиндиларни олиб чиқиш учун у ёки бу махсус ташкилотлар билан шартномалар тузилмаган. Шу билан бирга қушхонани ювиш вақтида чиққан қон аралаш сув ва сўйилган мол ичаклари қушхона ҳудудининг орқа томони - дала қисмига чиқарилиши натижасида тартибсиз ҳолатга келиб қолган.
Ветеринария - санитария қоида ва меъёрлари талаблари бузилган.
Тошкент вилоят экология бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлигининг ҳудудий  бошқармаси томонидан аниқланган ҳолатни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш учун зарур тавсиялар берилиб, назоратга олинди.
Айни дамда юқорида баён этилган масалаларни бартараф қилиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, қушхонадан чиқаётган оқова сувнинг ариққа оқизилиши тўхтатилди. 
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тақдим этиш учун тайёрланмоқда”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан