Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинмоқда
20.12.2020 17:29,  
398

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан қочиб юрган қидирувдаги фуқаролар ҳамда бедарак йўқолган шахсларни топишга қаратилган тадбирлари мунтазам амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари саъй-ҳаракати билан Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласидаги яширин манзилида Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшаган М.Р. қўлга олинди. Ушбу шахс Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИОФМБ ходимларига топширилган.

М.Р. шу йилнинг 16 августида бедарак йўқолганлиги туфайли Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИОФМБ томонидан ҳисобга қўйилган эди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2020 йилнинг 13 майида М.Р. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи К.Э.нинг ишончига кириб, унга тегишли 21 миллион сўмлик бир бош қорамолни насияга олиб кетган. У чорва молининг пулини жорий йилнинг 30 июнида келтириб беришни ваъда қилган. Аммо М.Р. қорамолни бозорда сотиб юбориб, пулни эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ўз навбатида Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан унга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Худди шундай, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан Шароф Рашидов тумани «Равот» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги танишларининг хонадонида яшириниб юрган О.Л. қўлга олинди. Жиззах шаҳрининг Бунёдкор маҳалласида доимий рўйхатда турган ушбу шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ажримига асосан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинганди. Айни вақтда О.Л. вақтинча сақлаш ҳибсхонасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан