Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қизининг шаънини пулламоқчи бўлган “товламачи она”
24.03.2021 16:10,  
2109

Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 46 ёшли фуқаро Шавкат У., ариза билан мурожаат қилиб, унда 45 ёшли Зулфия А., қизи Мадина Р., билан унинг ўғли Достон У., ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 600 АҚШ доллар пул талаб қилиб, 480 АҚШ доллар ва 1 050 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганидан сўнг яна унга 500 АҚШ доллар беришини талаб қилиб, 2021 йилнинг 15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида Зулфия А., қизи Мадина Р., билан ушбу пулларни Шавкат У.,дан олаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланганлар. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Зулфия А., ва Мадина Р.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан