Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонлик ва хоразмлик ёшлар муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетди
10.06.2020 08:53,  
59

Коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик ва ватандошларимиз саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида юртимизда жорий этилган карантин чоралари сабаб, бу йилги муддатли ҳарбий хизматга кетиш учун сараланган ёшларнинг армияга юборилиши кечиктирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мамлакат бўйлаб Коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин чораларининг юмшатилиши сабаб шу кунларда армия сафларини тўлдиришга улгурмаган ёшлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олмоқда, дея хабар беради Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.

9 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармалари томонидан 500 нафаргаяқин ёшлар муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан рейсга қўйилган махсус поездларда жўнаб кетди.

Ҳарбий хизматга кетишдан бир неча кун олдин эса чақирилувчилар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаларида ташкил этилган Ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан