Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия билан доимий рейслар қайта тикланиши мумкин
3.03.2021 11:31,  
302

Ўзбекистон расмийлари март-апрел ойларида Россия билан доимий рейсларни қайта тикламоқчи. Республикадаги вазият Россия Федерациясининг парвозларни тиклаш бўйича барча мезонларига жавоб беради, деган Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев.

"Биз Россия томонининг жавобини кутмоқдамиз. Ўйлайманки, март-апрел ойларида бирон бир ижобий натижа бўлади", деган у ва Тошкент Москвага Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият тўғрисида барча керакли маълумотларни юборганини қўшимча қилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 1 октябрь куни барча транспорт турлари учун ўз чегараларини очди. Шу билан бирга, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Белорусия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон ва Қирғизистонга мунтазам рейсларни тиклаган ва йил бошидан буён Тожикистон, Германия ва Ҳиндистонга ҳам рейслар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазият қийин бўлган мамлакатларга парвозлар фақат махсус рейсларда давом этмоқда. Ҳозирча коронавирус учун тестнинг салбий натижаси бўлган сертификат, шунингдек зарур даволаниш ёки оилани бирлаштириш учун ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирдагина, Ўзбекистондан Россия Федерациясига ва орқага парвоз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан