Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Мудофаа вазирлиги сайтида Ўзбекистон КХШТ аъзоси деб кўрсатилган хато тузатилди
26.08.2021 08:47,  
69

Хабарнинг 25 август эрталаб тонгда жойланган ва 7 соатдан ортиқ вақт давомида хато ҳолатда турган талқинида Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси аъзолари Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда кўрсатилган эди.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси 2012 йилдан буён бу ташкилот аъзоси ҳисобланмайди.

Ўша йили Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси қонун асосида қабул қилинган, унда республика ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслиги, ҳар қандай халқаро тузилма ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда ундан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши кўрсатилган.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши эҳтимоли юзасидан Kun.uz берган саволга жавобан, бу – мамлакатнинг Ташқи сиёсий фаолият концепциясига зидлигини айтганди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти — Россия раҳнамолигидаги ҳарбий блок ҳисобланади.

Россия Мудофаа вазирлиги сайтида йўл қўйилган хато КХШТ Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрлиги ҳақида баёнот бериши ва президент Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этиши ортидан рўй бергани жамоатчилик эътиборини тортди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан