Россиянинг БМТ Женевадаги ваколатхонасидаги доимий вакили Гатилов Ливан телеканалига интервью берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
— Россия Украина билан мулоқот кутилган натижаларни беришига ҳали ишончи комил эмас;
— Украина режимининг муаммога қонуний ва мувозанатли ечим топишга уриниш истаги йўқ;
— Москва барча мамлакатлар позициясини ҳурмат қилиш ва тенгликка асосланган дипломатияни қўллаб-қувватлайди, аммо биз бундай жараённи кўрмаяпмиз;
— Россия Украина делегацияси билан бошланган алоқалар тез орада давом этиб, сиёсий ечим билан тугашига умид қилмоқда;
— Ғарбий ва Шарқий Европадан ядровий қуролларни олиб ташлаш вақти келди — дейди Гатилов интервьюсида.