Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самара яқинида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши мумкин
24.11.2021 07:49,  
84

Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилишни режалаштирмоқда.

 “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

 “Россиянинг Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк ҳарбий саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш ҳамда танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ҳайкал мажмуасини ўрнатиш юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан меморандум тузиш ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси жанговар ордени соҳиблари туғилиб ўсган ёки истиқомат қилаётган жойларда маҳаллий кўнгиллилар томонидан эсдалик лавҳалари, ёдгорлик тошларини ўрнатиш”, - деган банд йўл харитасида белгиланган.

Лойиҳани 2023 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.

Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида жанг 1391 йилда бўлган. Унда 100 квадрат метрдан ортиқ майдонда 400 минг киши қатнашган.

Жанг жойи ҳозиргача археологик жиҳатдан топилмаган. Фақатгина жанг Самара вилоятидаги Кондурча дарёси бўйида бўлган.

Қонли жангда Темур қийин ғалабага эришди. Кўпгина рус ва ўзбек тарихчиларининг фикрига кўра, Темур томонидан берилган зарбалардан сўнг Олтин Ўрда тамомила ўз бирлигини йўқотди. Оқибатда Москва мўғул империяси истилосидан халос бўлди ва ёш Россия давлатининг ривожланишига йўл очилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан