Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда бир ойда 421 нафар маст ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди
31.01.2021 09:42,  
57

Самарқанд вилоят судининг томонидан вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари ва туман, шаҳар бўлимлари маъмурий амалиёт инспекторлари иштирок этган тадбирда вилоят суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиев, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ж.Ғайбуллаев ва бошқалар суд-ҳуқуқ тизимидаги кейинги янгилик ва ўзгаришлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди. Бу борада судьялар ва ички ишлар ходимлари ўз фикрларини билдирди.

– Президентнинг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига кўра, жорий йил 1 январдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди, – деди Ў.Мамадалиев. – Бу албатта, жуда катта масъулият. Ҳар бир ишни судга тақдим этиш ва кўришда ички ишлар ходимлари ва биз – судьялар ҳам қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилишини қатъий амал қилишимиз лозим.

Тадбирдан сўнг жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ўтказилиб, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган фуқаро А.К.нинг ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Суд қарори билан унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (5 миллион 575 минг сўм) миқдорида жарима ва 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан ҳозирги кунга қадар Самарқанд вилояти бўйича 421 шахс транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 29 нафарига маъмурий қамоқ, 392 нафарига эса жарима жазоси билан бирга тегишли муддатларга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан