Бугун, 7 апрель куни соат 05:56 да Самарқанд вилояти Оқдарё тумани "Наврўз" МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Агро Сервис» машина трактор паркида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин тўғрисида туман ФВ бўлимига келиб тушган хабардан сўнг, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғинга соат 06:00 да етиб борган ва соат 06:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида машина трактор паркининг токарний цехининг 150 кв.м майдонда шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳ(станок)лари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.