Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санитар талаблар туфайли масжидлар очилиши кечикиши мумкин
4.06.2020 14:33,  
523

Республика махсус комиссиясининг кечаги қарорига кўра, 5 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилиши ҳақида хабар берилганди. Ушбу масалага қўшимча расмий изоҳ берилди.

Маълум бўлишича, диний муассасаларда (масжидлар, черковлар) уларнинг фаолияти қайта йўлга қўйишда хавфсизликни таъминлаш учун 5-8 июнь кунлари бир қатор тайёргарлик чоралари кўрилади. Ушбу чора-тадбирлар диний муассасаларни санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига (СанПиН 2020 йил 11 май) қатъий мослаштиришга қаратилган.

Бу чораларга дезинфекция қилиш, ижтимоий масофани сақлашни (камида 1,5 -2 метр) таъминлаш учун зарур бўлган махсус белгилар, зарур жиҳозлар (пирометрлар, санитария ва дезинфекциялаш воситалари, санитария гиламлари ва бошқалар) билан таъминлаш, диний муассасалар ишчилари билан ўқув семинарлари ва бошқалар киради.

Мана шу чоралар барчаси амалга оширилгач, тўлиқ хавфсизлик таъминлангач, диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Бунда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), шунингдек, ижтимоий масофа сақлаган(ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан