Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, Сардоба сув омборидаги авария натижасида 56 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Жами 17300 киши тиббий кўрикдан ўтказилган.
Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22 та аҳоли пунктларидан 70 мингга яқин фуқаро Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудларига эвакуация қилинган.
«Айни пайтда омборнинг сув тошқини рўй берган қисмини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш чоралари Ўзбекистон президентининг шахсан назоратига олинган. Давлат раҳбари топшириғи билан ушбу фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди», – деди ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.