Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардобадаги тошқинда зарар кўрган айрим объектларни тиклашга деярли 4,5 млрд сўм ажратилди
27.12.2021 20:49,  
18

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан 4,4 млрд сўм ажратилади. Бу бўйича вилоят ҳокими тегишли фармойиш берди.

Фармойишда қайд этилишича, Сардоба сув омборида юзага келган фавқулодда ҳодиса натижасида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари (бажарилган ишларга асосан) билан боғлиқ харажатларга республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 3,0 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек,  Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедициясига 1,4 млрд сўм ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан