Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Сен ўғил фарзанд туғмайсан”Навоийлик аёл ўзи ва 3 фарзандини нега ўлдирмоқчи бўлди?
27.03.2021 22:29,  
403

Яқинда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги “Совунгар” маҳалласида яшовчи аёл ўзи ва фарзандларининг жонига суиқасд қилгани билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Ушбу ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова  Навоий вилояти ҳокимлигига хат билан чиқди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди.  

Аниқланишича, 1989 йилда  тўғилган З.Жабборова ва унинг фарзандлари поезд уларга яқинлашиб келган вақтда темир йўл изига югуриб чиқиб, иккита рельс орасига ётиб олганлиги натижасида юк поезди уларни уриб юборган.

Нима сабабдан аёл фарзандларини жонига суиқасд қилган деган савол қўмита раиси М.Кадирхановани бефар қолдирмади.

Фуқаро З. Жабборованинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилганда, оилавий шароити моддий жиҳатдан ўртаҳоллиги, сўнгги вақтларда у билан турмуш ўртоғи О.Рўзиев “Сен ўғил фарзанд туғмайсан” деб жанжаллашиб турганлиги сабабли, унинг руҳиятида ўзгаришлар бўлганлиги, лекин қолган оила аъзолари ёки бошқа шахслар билан келишмовчиликка бормаганлиги, руҳий жиҳатдан соғломлиги, яқин қариндошлари орасида руҳий касаллик белгилари мавжуд бўлганлар йўқлиги аниқланган.

Ушбу маҳалла патронаж ҳамширасининг берган маълумотига  кўра, фуқаро З.Жабборова 2021 йилнинг январь ойида ҳомиладорлиги туфайли мурожаат қилган. У тиббий кўрикдан ўтказилганда ушбу ҳомила ҳам қиз эканлиги аниқланган. Натижада аёл ўз хоҳиши билан ҳомиласини олдириб ташлаган.

Бундан ташқари, фуқаро З.Жабборова оиласидаги келишмовчилик юзасидан бирор маротаба МФЙ ходимларига ёки туман ИИБ профилактика инспекторига мурожаат қилмаганлиги аниқланди.

Айни вақтда Навоий транспорт прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан