Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатор Н.Абдуллаханов бошчилигидаги Наманган вилояти делегацияси Озарбайжонда бўлди
15.12.2021 13:53,  
38

Жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “ANAMED” МЧЖ раҳбари Носирбек Абдуллаханов бошчилигидаги Наманган вилояти делегацияси Озарбайжонда бўлди.

Ташриф доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, Ўзбекистонда инвестиция ва гуманитар лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, М.Топчубашев номидаги илмий-жарроҳлик маркази ва Боку марказий клиникаси раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди.

Уларда Н.Абдуллаханов Озарбайжон томонига Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳукумат томонидан миллий иқтисодиётларни либераллаштириш, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар борасида маълумот берди.

М.Тўпчубашев номидаги илмий-жарроҳлик маркази колопроктология бўлими мудири Гурбанхон Муслумов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолади.

Озарбайжонлик шифокор Н.Абдуллахановнинг сўзларига тўлиқ қўшилиб, икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилмаган катта салоҳият мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан у ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриш таклифига ижобий муносабат билдирди.

Шу билан бирга, бўлажак сафари давомида консалтинг хизматлари кўрсатиш ва зарур ҳолларда операсияларни ўтказиш, шунингдек, маҳаллий шифокорлар учун маҳорат сабоқларини ташкил этиш мақсадида беморларни бепул қабул қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Қолаверса, озарбайжонлик шифокор юқоридаги ишларни амалга ошириш учун яқин вақт ичида Қорақалпоғистонга боришга келишиб олди. Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича Н.Абдуллаханов ва Г. Муслумов “Almaz Academie” тиббий ўқув маркази (Боку, Озарбайжон) ва “ANAMED” тиббиёт маркази (Наманган, Ўзбекистон Республикаси) ўртасида Меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

Яна бир жиҳат. Марказий клиниканинг Ортопедия ва травматология, спорт тиббиёти ва физиотерапия маркази раҳбари Элвиз Гасимов билан учрашувда ҳам деярли шундай келишувларга эришилди. Хусусан, озарбайжонлик мутахассис Ўзбекистонда реабилитация марказини ташкил этишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан