Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сердар Бердимуҳаммедов илк тадбирга аввал отаси миниб келган машинада келди
22.03.2022 15:07,  
280

Туркманистоннинг янги президенти илк тадбирини ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон ОАВлари хабар қилди.

Сердар Бердимуҳаммедовнинг илк тадбири оммавий шанбалик бўлди. У 20 март куни ўтказилди. Президент тадбирга Mercedes-Maybach GLS 600 машинасида келди. Таъкидлаш жоиз, унинг отаси, аввалги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам ранглари бир хил бўлган (оқ ва яшил) ҳудди шундай машинада, 2021 йилнинг 7 ноябрида кўриниш берган эди. Фақат унинг отасида 01 21 AGA рақами бўлган бўлса, янги президентда унинг рақами 01 22 AGA бўлган. ОАВда ушбу рақам йилга қараб алмаштирилган деган таҳмин ўртага ташланган.

Кўплаб ОАВларда тадбирнинг ўтказилиши аввалги давлат раҳбарининг тадбирлари билан ўхшаш экани ёзилмоқда. Фақат аввалгасида тадбирга келганлар «Аркадага шоҳрат!» (Аркадағга шуҳрат) дея ҳайқирган бўлса, бу сафар улар «Аркадагли Сердара шоҳрат!» (Аркадаги бор Сердарга шоҳрат) деб олқишлашмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан