Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Белгияга ташриф буюради
19.11.2021 10:43,  
97

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси яқин вақт ичида якунланади. Ушбу ҳужжатни имзолаш Ўзбекистон президентининг 2022 йилда Брюсселга бўлажак ташрифи доирасида режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов "Ўзбекистон – Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

"Инсоний ўлчов, демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, диний эркинликлар, болалар ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича ҳамкорликка катта эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаб ўтишим мумкинки, сўнгги бир неча йил ичида биз икки томонлама кун тартибимиздан инсоний ўлчов билан боғлиқ баъзи муаммоли масалаларни олиб ташлашга муваффақ бўлдик. Келажакда ҳали қилинадиган ишлар кўплигини тушуниб турибмиз. Шу нуқтаи назардан, биз Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларимиз билан янги ютуқларга эришиш учун ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", — деди Aбдулазиз Комилов.

ТИВ раҳбари, шунингдек, сиёсий кун тартибида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни давом эттириш учун келажакда муҳокама қилиниши керак бўлган кўплаб масалалар мавжудлигини ҳам таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан