Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Татаристон президентини қабул қилди
26.11.2019 20:10,  
131

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь, сешанба куни Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Россия Федерацияси субъектлари орасида Ўзбекистон ҳудудлари учун етакчи ҳамкорлардан бири бўлган Татаристон билан алоқаларнинг бугунги босқичидаги долзарб масалалар ва амалий шерикликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзаро ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилда Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилди.

Россиянинг ушбу ҳудуди билан ўзаро савдо ҳажми ортмоқда. Машинасозлик, нефть-газ, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, товар айирбошлашни кўпайтириш, кооперацияни кучайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, электротехника ва фармацевтика тармоқлари, ахборот технологиялари, уй-жой коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида амалий лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув сўнгида 2020 йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни қабул қилиш ва шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳининг мунтазам учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан