Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани «Тўрақўрғон» маҳалласига ташрифи давомида ўйингоҳда ўйнаётган болалар ва сут маҳсулотлари сотувчиси билан суҳбат қилди
15.05.2021 08:57,  
534

Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани «Тўрақўрғон» маҳалласига ташрифи давомида ўйингоҳда ўйнаётган болалар ва сут маҳсулотлари сотувчиси билан суҳбат қилди.

«Ҳамма қилаётган шароитларимиз сизларни соғлом, бақувват, илмли, ўқимишли бўлишларинг учун қилиняпти. Бир дақиқа ҳам вақтларинг китобсиз ўтмаса, эртага мана шу ватанимизга садоқатли, ватанимизга керакли мутахассислар бўлиб вояга етасизлар. Мани номимдан ота-онангизга, ака-укангизга салом деб қўйинглар», — деди Президент болалар билан суҳбатда.

Шундан сўнг Президент сут маҳсулотлари дўкони сотувчиси билан ҳам суҳбатлашди.

Президентнинг маҳсулотлар сотилмасдан тургани ҳақидаги саволига сотувчи маҳсулотлар, асосан, кам муддат сақланиши, ҳар куни янги маҳсулотлар келиниши билан жавоб қайтарди.

«Ҳозир маҳсулотларни сизга соттирмаган-да, Президент келиб-кетсин, кейин сотасиз дегандир-да», — деди Президент кулиб.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан