Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореяда нотўғри радио тўлқинни тинглаган кема капитани қатл этилди.
24.12.2020 19:08,  
1698

Шимолий Кореяда балиқ овловчи кема капитани АҚШ радиостансиясини тинглагани учун ўлимга ҳукм қилинди. Капитан «нотўғри тўлқинда»лигидан тегишли жойларни кема экипажи аъзолари огоҳлантиришган...

Қуруқликка қайтишганида уларни қуролланган аскарлар қарши олиб, капитанни тўппа-тўғри судга олиб кетишган, ёзади «Медиалеакс».

Журналистлар ёзишича, Чой фамилияли бу инсон 50 кемалик флотни бошқарган, ҳукумат аъзолари, ҳатто шахсан Ким Чен Инни ҳам балиқ билан таъминлаб келган.

Бироқ «Радио Фрее Асиа» («Озод Осиё» радиоси)ни тинглаш балиқчига қимматга тушди, капитан Чойни Корея Меҳнат партияси сиёсатига қарши қўпорувчилик ҳаракатида айбдор деб топишди.

Балиқчилардан бири такаббурлиги ва ўзига беҳурматлик қилгани учун ҳам Чойни ҳукуматга тутиб берганини айтган. Чой судда айбига, тўғрироғи, тақиқланган радиостансияни тинглаганига иқрор бўлган. 24 ёшидан бери — армияда радист бўлиб хизмат қилганидан бошлаб бу радиони эшитиб келишини ҳам яширмаган.

Ҳарбийдан қайтгач ҳам эски одатини ташламаган, айтишича, радио унга ҳарбийдаги энг яхши дамларини эслатаркан. Умуман, балиқ овларкан, доим хориж радиосини тинглашни хуш кўрган.

Ўқилган ҳукм ва ижроси, оқибатлари бир-биридан оғир ва аянчли: 40 ёшли капитан Чойни 100 нафар бошқа капитанлар кўз ўнгида отиб ташлашди. Унга денгизда ишлашга рухсат берган партия амалдорлари ва хавфсизлик хизмати ходимлари ишдан олинган. Давлат хавфсизлиги органи Чойни «қайта тарбиялашга энди кечлиги боис» унга ўлим жазосини раво кўрган...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан