Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шофиркон ва Ғиждувон туманлари ичида шахсий автотранспортдан фойдаланиш тўхтатилди
1.06.2020 23:36,  
380

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссияси инфекция тарқалишини олдинини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида 2020 йил 2 июнь кунидан бошлаб номаълум муддатгача:

- Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманлари ичида шахсий автотранспорт воситалари (юк ташувчи, қишлоқ хўжалигида жалб қилинган ҳамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) ҳаракатланиши тўхтатилади;

- Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан шахсий автотранспорт воситалари (юк ташувчи, қишлоқ хўжалигида жалб қилинган ҳамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан 10:00гача, 17:00-20:00гача) кириб-чиқишига рухсат берилади;

- вилоят ҳудудида соат 22:00дан 06:00гача шахсий автотранспорт воситаларининг заруратсиз (иш юзасидан, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёж  ва шунга ўхшаш зарур ҳоллар бундан мустасно) ҳаракатланиши чекланади;

- Навоий вилоятининг чегарадош ҳудудлари орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг кириб-чиқишини қатъий карантин талаблари асосида амалга оширилади;

- Олот туманидаги “Олот” божхона чегара пости, Ғиждувон туманидаги “Сармижон” мунтазам йўл патруль хизмати маскани, Ромитан туманидаги “Қизилқум” блок пости ҳамда Қоровулбозор туманидаги “Ширинбулоқ” мунтазам йўл патруль хизмати масканлари орқали вилоят ҳудудига кириб келаётган халқаро юк ташувчи маҳаллий ҳайдовчиларни (Бухоро вилоятида доимий рўйхатдан ўтган) мазкур постларнинг ўзида белгиланган тартибда карантинга олинади;

- Республика махсус комиссиясининг баёнига асосан белгиланган тартибда йўналишсиз такси фаолиятида йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади;

- сартарошхона ва гўзаллик салонларида хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари - тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий ниқоб) ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс - 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишига рухсат берилади;

- парк ва истироҳат боғларида (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) аҳолини белгиланган карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар куннинг муайян вақтида 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) сайр қилишларига рухсат берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан