Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда героин сотаётган шахслар қўлга олинди
5.12.2021 07:56,  
77

Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Янгиер шаҳар ҳудудида Янгиер шахар А.Жомий маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Р Янгиер шаҳар Т.Малик маҳалласи ҳудудида героин гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, ушбу холатга алоқадор бўлган Ж.Д ва Л.К лар қўлга олинган. Улардан 12 дона рангсиз целлофан бўлакчаларга жойлаштирилган тахминан оғирлиги 10 грамм ва 1 дона целлофан пакетга жойлаштирилган, тахминан оғирлиги 300 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосаларига кўра, олинган воситалари героин гиёҳвандлик воситалари эканлиги ҳамда жами оғирлиги 317,7 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Ж.Р, Ж.Д ва Л.К ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекисининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан