Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ Сирдарё вилоятига 200 нафардан зиёд тиббиёт ходимини сафарбар қилди
2.05.2020 23:42,  
93

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида руй берган офат оқибатларини бартараф этиш ишларига кўмаклашиш мақсадида тезкор равишда тиббиёт ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Вазирлик томонидан аҳолига тиббий ёрдам бериш ва ушбу худудда турли инфекциялар тарқалмаслиги учун қатъий эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда эпидемик вазиятни тўлиқ назоратга олишнинг аниқ режаси ишлаб чиқилди.

Айни пайтда вилоятда вазирлик раҳбарияти бошчилигида реаниматолог, кардиолог, терапевт, невропатолог, эндокринолог, травматолог, инфекционист, эпидемиолог каби қатор мутахассислардан иборат штаб тузилди. Мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи икки юз нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари талофат кўрганларга тиббий хизмат кўрсатиш учун қўшимча куч сифатида сафарбар этилди.

Шу кунларда улар сув тошқини оқибатида зарар кўрганлар ва эвакуация қилинган аҳоли саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш, ушбу ҳудудда юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида санитар талабларга риоя қилиш, дезинфекция ишларини амалга ошириш каби вазифаларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, вазирлик томонидан Сирдарё вилоятига 50 турдаги энг зарур дори-дармонлар, портатив УТТ, кардиомонитор, пульсоксиметр, пирометр каби кўплаб турдаги тиббий жиҳозлар, 700 минг дона шахсий ҳимоя ва гигиена ҳамда дезинфекция воситалари ҳам юборилди.

Ушбу келтирилган тиббий жиҳозлар, дори-дармон ва шахсий ҳимоя воситалари туман тиббиёт бирлашмаси, тез тиббий ёрдам станциялари билан бир қаторда офатдан жабрланганлар ва эвакуация қилинган аҳолига етказиб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан