Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Судья бўлиш учун ёш талаби яна 5 йилга оширилди
12.09.2019 10:11,  
31

“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-566-сон, 10.09.2019 й.). Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Судлар тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгаритишларга кўра, эндиликда судьялик учун 35 ёш бўлиш талаб этилади (илгари 30 ёш эди).

Шунингдек,  судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган захирадаги номзодлар Судьялар олий мактабида ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўқиши белгиланди (илгари, ўртача ойлик иш ҳақи сақланган).

Қонун билан Халқ маслаҳатчиларининг ҳам ёши 35 ёш этиб белгиланди (илгари 30 ёш эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан