Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева жорий йилда Маҳаллий кенгашлар фаолияти давомида эътибор қаратиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.
– Бугунги кунгача маҳаллий давлат бошқарув органларининг 25 дан ортиқ масалаларда маҳаллий Кенгашларда ҳисобот бериши белгилаб қўйилган, буни ҳамма Маҳаллий кенгашлар яхши билади. Шундай экан, бу масала Маҳаллий кенгашнинг иш режасида тўлиқ акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир. Бунда иш режалар ҳудудларнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. Маҳаллий кенгаш бюджетни тасдиқлаб берувчи эмас, балки бюджетни ижрога йўналтирувчи органга айланиши кун талабидир.
Жуда кўп мурожаатлар бўлади, баъзиларининг ҳуқуқий асоси йўқ ва нотўғри мурожаатлар ҳам бўлади. Халқимиз тушунмаслиги мумкин, буни эринмасдан тушунтириб бериш керак. Мана шу ишлар қилинмагани учун булар ижтимоий тармоқларга чиқиб кетяпти. Ижтимоий тармоққа чиқиб, мурожаат қилиш урф бўляпти.
Қани ҳоким, депутат ва сектор раҳбари? Нега фуқаролар Президент ёки бошқа амалдорларга ижтимоий тармоқларда мурожаат қиляпти? Демак, ана шу органларнинг иши қониқарсиз бўлгани учун одамлар шунга мажбур бўляпти. Бир нарсани тўғри тушунишимиз лозим, ҳал этилмаган ёки тўғри тушунтирилмаган ҳар қандай масала ижтимоий кайфиятга салбий таъсир этади.
Сенатга Маҳаллий кенгашлар депутатларидан миннатдорлик хатлари билан бирга, ўз депутатини танимаслик, маҳаллага бирон марта келмаганлик, мурожаат қилса, умуман жавоб бермаслик каби ҳолатлар бўйича ҳам мурожаатлар келмоқда. Айрим депутатлар халқнинг вакили сифатидаги вазифасини тўлиқ бажара олмаяпти, – деди Танзила Норбоева.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Танзила Норбоева: Қани ҳоким, депутат ва сектор раҳбари? Нега фуқаролар Президент ёки бошқа амалдорларга ижтимоий тармоқларда мурожаат қиляпти?
6.01.2021 12:36,
1870
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
25.09.2023 15:08,
8
Ўзбекистон
21.09.2023 15:33,
2
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан