2019 йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Tashkent Cityʼдаги Конгресс-марказининг том қисми қулагани ҳақида хабар тарқалган эди.
Tashkent City маъмуриятининг маълум қилишича, текширувлар натижасида мазкур ахборот нотўғри эканлиги, бинонинг том қисми бутун ҳолатдалиги аниқланган. Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Tashkent City Конгресс-маркази ҳудуднинг сейсмик жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, 9 балгача бўлган зилзилага бардош бера оладиган қилиб қурилган.