Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“ТашМИ”га $7 мингга ўқишга киритишни ваъда қилган ўқув маркази раҳбари ушланди
28.06.2021 15:12,  
116

Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, 26 июнь куни Р.Ш. ва М.М.лар Самарқанд вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Оқдарё туманида яшовчи “Ҳасан” ва “Акмал” исмли шахслар Р.Ш.ни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб беришини ваъда қилаётганини маълум қилган.

Бунинг учун $7 минг доллар беришни талаб қилган. 

Ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги хусусий ўқув маркази раҳбари Б.А. хизмат хонасида Р.Ш. ва М.М.лардан сўралган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Унинг жиноий шериги Э.Х. ҳам қўлга олинган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан