Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тест синовлари натижаси бўйича апеллация шикоятларини кўриб чиқиш тартиби ҳақида маълумот берилди
5.09.2021 09:08,  
24

Унга кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар бугун, 5-сентябр соат 09:00 дан бошлаб apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин бўлади.

Aпеллация аризалари 14-сентябрга қадар 10 кунда давомида онлайн қабул қилинади.

Бунда апеллация аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб apellatsiya.dtm.uz сайтининг “Бакалавр-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

Aгар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апеллация аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

Мазкур саҳифага тегишли маълумотларни киритиш орқали апеллация аризаси берилади.

Aпеллация аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

Aпеллация шикоятларини кўриб чиқиш апеллация комиссияси томонидан 2021-йил 7-сентябрдан бошланади.

Изоҳ: apellatsiya.dtm.uz сайтида учта бўлим мавжуд бўлиб, магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг чет тили фани ва хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича апеллация аризалари мазкур имтиҳонларнинг якуний натижалар эълон қилингандан сўнг ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан