Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тез тиббий ёрдам "Дамас" автомобилларидан бутунлай воз кечмоқчи
25.05.2021 16:29,  
210

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Республика шошилинч тез тиббий ёрдами илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов маълум қилди:

«2016 йилда атиги 800 та «Тез ёрдам» шохобчаси мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1666 тага етказилган. Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2685 тага етган.

2016 йилда Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор-йўғи 4 та реанимобил бор эди. Биргина ўтган 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 160 дона «Форд» русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди.

Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда».

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан