Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳаракатлар олиб борилишига йўл қўйилмаслигини вада берди
15.08.2021 16:39,  
326

«Биз ҳеч кимга Афғонистон ҳудудидан ҳар қандай мамлакатга, шу жумладан, қўшни давлатларга қарши фойдаланишга йўл қўймаслик тарафдоримиз», — деди ҳаракат вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин Ҳиндистоннинг ANI агентлигига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, у «Толибон» базалари Покистонда жойлашган террорчилик гуруҳлари билан алоқадорлиги ҳақидаги даъволарни рад этди. «Бу асоссиз даъволардир. Улар ҳақиқий фактларга эмас, бизга нисбатан муайян сиёсий муносабатга асосланган», — деди у.

«Толибон» вакили Ҳиндистоннинг афғон халқига ёрдамини қадрлашини айтди. «Улар афғон халқига ёки миллий лойиҳаларга ёрдам бермоқда. Улар буни аввал ҳам қилган. Фикримча, бу қадрланадиган нарса», — деди у.

Ҳиндистон Афғонистондаги воқеалар ривожидан ташвишда ва «Толибон» ҳокимият тепасига келгудек бўлса, Ҳиндистон ҳудудидаги террорчилик гуруҳлари ҳам фаоллашишидан хавфсирамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан