Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўрт нафар судья тайинланди, яна тўрт нафари жазога тортилади – Судьялар олий кенгаши
23.05.2021 18:14,  
278

Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма мажлисида тўрт нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати «Тelegram» мессенжердаги каналида маълум қилди.

Унга кўра, Камилов Давлатмирза Казакджанович ва Тўланов Махаматиброҳим Азимович ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари этиб, Тўрақулов Тўлқин Аппакович эса Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек, Нажмутдинова Азизахон Нумановна фаолиятини Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси сифатида давом эттирадиган бўлди.

Бундан ташқари Худойназаров Жўрабек Тўхтаевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланиб, шундан беш йилини фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатиши белгиланди.

Йиғилишда олти нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Айни масала муҳокамаси якунида, тўрт нафарига нисбатан интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, икки нафарига нисбатан рад этилди.

Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани ва суд ишини ташкиллаштиришда бепарволиги учун интизомий жазога лойиқ топилганларнинг икки нафари фуқаролик, бир нафари иқтисодий, яна бир нафари жиноят ишлари бўйича судьялар ҳисобланади, дейилади Кенгаш матбуот хизмати хабарида.

Маълумингизким, интизомий жазо чоралари, Кенгаш розилигидан сўнг, тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан