Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент марказидаги бинони таъмирлаш буюртмасини қурилиш вазирининг қариндошларига алоқадор компания олди
13.04.2021 12:48,  
304

Тошкент шаҳридаги Шараф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган (Мустақиллик майдони ёни) маъмурий бинони таъмирлаш ва фаввора остида автотураргоҳ қуриш ишлари 431,5 миллиард сўмга баҳоланди. Бу ҳақда давлат ҳаридлари портали маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона мижозга хизмат кўрсатиш» инжиниринг компанияси 2019 йил 9 июлда «Трест-12» АЖ билан 207,82 миллиард сўмга баҳоланган шартнома тузган. Лойиҳани 2020 йил 31 декабргача якунлаш ва уни амалга оширишни тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган. 2021 йил 29 мартда «Трест-12» билан қўшимча шартнома имзоланган, унга кўра, қурилиш қиймати 431,52 миллиард сўмгача кўтарилган. «2GIS» хизмати харитасида Шароф Рашидов шоҳ кўчасидаги 5-уй – 14 қаватли маъмурий бино Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси билан Вазирлар Маҳкамаси биноси ўртасида жойлашган. Илгари унинг таркибида Молия вазирлиги, Халқ таълими ва Маданият вазирликлари бўлган. Ҳозир ушбу бинода қайси бўлим ёки вазирлик жойлашгани номаълум. Давлат харидлари порталида жойланган ҳужжатларга кўра, реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизмати моддий-техник базасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ҳужжат очиқ манбаларда берилмаган) 307-сонли қарори асос бўлиб хизмат қилади.

Таъкидланишича, «Трест-12» компанияси 1994 йил 7 декабрда рўйхатдан ўтган. Асосий фаолияти яшаш учун мўлжалланмаган бинолар қуриш ҳисобланади. «Трест-12» акциядорлар жамиятининг бошлиғи сифатида Фахриддин Назиров кўрсатилган. Шунингдек, таъсисчилар қаторига Тошкент шаҳар ҳокимлиги (51,1 фоиз), Зокирова Муаззам Саидаҳматовна (19,1 фоиз), Зокиров Жасур Ботирович (14,1 фоиз), Зокирова Муҳайё Октябревна (13,1 фоиз) ва яна 12 киши (2,6 фоиз) киради.

 

«Газета.uz» хабарига кўра, Жасур Зокиров ва Муҳайё Зокирова қурилиш вазири Ботир Зокировнинг ўғли ва рафиқаси. Унинг ўзи ҳам 2019 йил июль ойида «Трест-12» акциядорлари рўйхатига киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан