Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Токио ва Римга бўлган иккала йўналишдаги қатновларининг вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар бермоқда.
Бундан ташқари компания Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлиги ҳақида эслатди.