Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими шахсий таркиби коронавирусга қарши вакцина синовининг 3-босқичида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда бош бошқарма матбуот хизмати.
Дастлаб янглишиб Тошкент шаҳар ИИББда вакцинация жараёни бошлангани айтилди, сўнг бу ҳақдаги хабар ўчирилиб, бу оммавий эмлаш эмас, ундан аввалги тадқиқот эканлиги билдирилди.
Хитойнинг Анҳуи Zhifei Лонcом Биофҳармаcеутиcал компанияси томонидан ишлаб чиқилган ЗФ2001 рекомбинант вакцинасининг клиник синовининг III босқичи Инновация вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология ИТИ томонидан ўтказилмоқда.
Вакцина синовларидан биринчилардан бўлиб Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев ўтди.