Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги доимий аҳоли сони маълум бўлди
26.04.2022 07:09,  
330

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтимизда доимий аҳоли сони 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра 2 миллион 879 минг 800 кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан 17,4 минг кишига ёки 100,6 фоизга кўпайди. Шундан эркаклар сони 1 миллион 411 минг 800 кишини, аёллар сони эса 1 миллион 468 минг кишини ташкил этди.

Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 387,7 минг кишини, яъни шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 360,9 минг киши – 12,5 фоиздан иборат.

Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 124,6 минг киши (4,3 фоиз) ва Бектемир туманида – 51,8 минг киши (1,8 фоиз)ни ташкил этган.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, аҳолининг сони табиий кўпайиш кўрсаткичларидан ташқари миграция жараёнларига ҳам боғлиқ. 2021 йил январь-март ойларида Тошкент шаҳар бўйича кўчиб келганлар сони 21,5 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 16,6 минг кишини ташкил этган. Миграция сальдоси 4,9 минг киши бўлиб, 2020 йилнинг мос даврида 12,5 минг киши бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан