Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Фарғонада қурол-яроқ ва ўқ дориларни яширинча олиб киришга доир ҳолатлар фош қилинди
5.02.2022 20:34,  
73

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги “TOYOTA LAND CRUISER” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланди

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги чанг ютгич ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Д.Ж.га тегишли юклар божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан