Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти СЭОМнинг собиқ сўконғич раҳбари 1,1 млрд сўмни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда
9.11.2020 09:57,  
460

«Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг раҳбари Болтабоев шериклари билан бирга вирусга қарши тадбирлар учун ажратилган 1,1 миллиард сўмни ўзлаштирган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — деб таъкидлаган Ўзбекистон бош прокурори ўз чиқишида.

Бахтиёр Болтабоев 2020 йилнинг июнь ойида, ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаётгани акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан сўнг танилган эди. Видеода Болтабоев, жумладан, (катта эҳтимол билан Баҳодир Юсупалиевни назарда тутган ҳолда): «Кўрдингизми, Баҳодир Қаҳрамонович қандай сўкади ҳаммани, кўрдингизми, ҳокимларнинг олдида қандай сўкяпти ҳаммани? Мана шундай ишлацангиз ишлайди булар», деган.

Кўп ўтмай Болтабоев ўз ходимларидан, ҳамкасбларидан ва касаба уюшма вакилларидан узр сўрагани акс этган видеоёзув эълон қилинган, шунга қарамай, «қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати» учун шу куниёқ соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан