Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилмоқда — Энергетика вазирлиги
26.12.2021 20:03,  
136

Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Объектда курилиш-монтаж ишлари якунланиб созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмокда. Кеча 22 декабрь куни электр станциянинг очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилди. Айни пайтда курилманинг ёрдамчи ускуналари ишга туширилмокда.

Якин 7-8 кун ичида электр станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станцияси ишга туширилиши натижасида йилига 3,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига 550 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йилнинг 13 августдаги ПҚ-4807-сон ва 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан