Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 14 ёшли ўсмир ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли танишини ҳеч бир сабабсиз пичоқлади
4.05.2021 20:51,  
291

2021 йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.Иззатилла Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган «Авиачипта» биносининг орқа томонида бўла туриб, 22 ёшли А.Орифжонга у билан икки кун олдин саломлашмаганлигини, уни ёш бола кўрганлигини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.Иззатиллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан